Skip to main content
Yangiliklar

Муроджон Чориев: “Таэквондочилар Токиодаги йиғинни жадал суръатларда олиб боришмоқда”

By 14.07.2021July 15th, 2021No Comments

Айни пайтда таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиода ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Биз ассоциация бош котиби вазифасини вақтинча бажарувчиси Муроджон Чориевдан йиғин ҳақида маълумот олдик.

“Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини жадал суръатларда олиб бормоқда. Спортчиларимизга юкламалар максимал тарзда берилмоқда. Таэквондочиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Шифокорлар ҳар бир спортчимизнинг ҳолатини назорат қилиб боришмоқда. Муолажалар вақтида бажарилмоқда, спорт таомлари ва фармакологик дори-дармонларини вақтида қабул қилишмоқда.

Таъкидлаш лозимки спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилган. Улардан фақат машғулот ўтказиш ва Олимпиадага максимал юқори спорт формасида етиб бориш талаб этилмоқда холос”, – дейди Муроджон Чориев.