Skip to main content
Yangiliklar

МОҚ ишчи гуруҳи Токиога етиб борди

By 15.07.2021July 16th, 2021No Comments

Кеча тунда МОҚ раиси ўринбосари, Тезкор штаб раҳбари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Япониянинг Токио шаҳрига йўл олган эди. Ҳозирда вакилларимиз белгиланган манзилга етиб бориб, асосий делегациянинг келиши учун зарур тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди.

МОҚ Ишчи гуруҳи кунчиқар юртга етиб боргач, даставвал, Нарита аэропортида белгиланганидек коронавирусга қарши ПЗР тестини топширишди. Манфий жавоб чиққанидан сўнг улар ўз ишларини бошлашди. Ишчи гуруҳ айни вақтда Олимпия шаҳарчасида Токио-2020 ташкилий қўмитаси координатори билан Ўзбекистон делегацияси вакилларини рўйхатдан ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми 19 июль куни Японияга йўл олади ва 20 июль санасидан Токиода машғулот олиб бораётган бокс, таэквондо ва дзюдо жамоаларимиз билан Олимпия шаҳарчасига кириб жойлашади.