Skip to main content
Yangiliklar

Факт! Никита Рафалович Эл Шарабатини доим мағлуб этган

By 26.07.2021No Comments

Соат 12:45да таэквондочимиз Никита Рафалович Олимпиада ярим финалида иорданиялик Солиҳ Эл Шарабатига қарши жангни бошлайди. Бу икки спортчи ҳозирга қадар уч марта тўқнаш келишган. Эътиборлиси Рафалович учала баҳсда ҳам ғолиб бўлган.

2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинлари ярим финалида ҳамюртимиз 4:2 ҳисобида ютган. 2019 йил Уси шаҳрида ўтган Катта Дубулға мусобақаси чорак финалида Никита бу рақибни 2:0 ҳисобида таслим қилган. 2021 йил Бейрут шаҳрида ўтган Бейрут Опен мусобақаси финалида эса иорданиялик спортчи даянга чиқмаган ва Рафалович олтин медални қўлга киритганди.

Осиё ўйинлари-2018
Ярим финал
Никита Рафалович – Эл Шарабати 4:2

Катта Дубулға (Уси) – 2019
Чорак финал
Никита Рафалович – Эл Шарабати 2:0

Бейрут Опен-2021
Финал
Никита Рафалович – Эл Шарабати +:-

Бугунги ярим финалда ҳам Никита Рафалович ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда бу рақибни мағлуб этишига тилакдошмиз.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати