Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Дмитрий Хванни табриклаймиз!

By 08.07.2021No Comments

Бугун Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси мураббийи Дмитрий Хван ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Дмитрий Хван 1980 йил 8 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондонинг WT йўналиши бўйича терма жамоамизнинг тажрибали мураббийларидан бири. Унинг шогирдлари орасида кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадасининг лицензиати Нигора Турсунқулова, ўсмирлар ўртасида ЖЧ финалчиси Амир Тўраев каби таэквондочиларимизни учратиш мумкин. 2018 йил “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бир неча йиллардан буён таэквондочиларни шуғуллантириб келаётган Дмитрий Хванни таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилайди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси