Мамлакатимиз спортчилари замонавий Олимпия ўйинларида 1952 йилдан буён (1992 йилга қадар собиқ Иттифоқ ва МДҲ терма жамоаси таркибида) мунтазам қатнашиб келишади.
1994 йилдан эътиборан тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида мустақил давлат вакили сифатида иштирок этиб келишмоқда. Сизнингча, шу йиллар давомида қанча юртдошимиз Олимпия ўйинларининг ғолиби ёки совриндорига айланишган?
Қуйида 1952 йилдан 2016 йилга қадар Олимпия ўйинларида шоҳсупадан жой олган барча юртдошларимиз билан таништирамиз.