Skip to main content
Yangiliklar

Улар Токиога боришади: Кичик Олимпиададан каттаси сари одимлаётган Улуғбек Рашитов

By 03.06.2021No Comments

“Улар Токиога боришади” лойиҳамиз давом этади. Бугун эътиборингизга ёш ва умидли таэквондочиларимиздан бири Улуғбек Рашитовнинг фаолияти ҳақидаги материални ҳавола қиламиз.

Улуғбек Исматуллаевич Рашитов 2002 йил 23 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилдан таэквондо билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Павел Хан. Ҳозир ҳам ушбу мураббий қўл остида шуғулланади.

Улуғбек 2014 йил кадетлар ўртасида мамлакат чемпионатида ғалаба қозонди ва ушбу тоифада терма жамоа таркибига қабул қилинди. 2017 йилдан халқаро майдондаги муваффақиятлари бошланди.

Таэквондочимиз 2018 йил Тунисда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Бу эса унга Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имконини тақдим қилди. Кичик Олимпиадада Рашитов кумуш медални қўлга киритди.

2019 йил Иорданияда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, кейинчалик Хитой мезбонлик қилган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари ғолибига айланди.

Жорий йилнинг май ойида Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали -68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.