Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020. Ўзбекистонлик таэквондочилар қайси кунлари иштирок этишади?

By 30.06.2021No Comments

24 июль куни Токиода Ёзги Олимпия ўйинлари расман старт олади.

Хабарингиз бор, бу йилги Олимпиадада ўзбекистонлик таэквондочилар тўлиқ таркиб билан иштирок этишади. Таэквондо мусобақалари 24-27 июль кунлари бўлиб ўтади. Бизнинг таэквондочилар 25, 26 ва 27 июль кунлари даянга чиқишади.

Ўзбекистонлик таэквондочиларнинг тақвими:
25 июль – Улуғбек Рашитов (-68кг)
26 июль – Нигора Турсунқулова (-67кг) ва Никита Рафалович (-80кг)
27 июль – Светлана Осипова (+67кг)

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати