Skip to main content
Yangiliklar

“Олимпия куни” муносабати билан таэквондо WT ассоциациясидаги очиқ эшиклар кунига марҳамат!

By 21.06.2021No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси – 23 июнь Халқаро Олимпия куни муносабати билан 22 июнь, сешанба куни “Сен албатта ғалабага эришасан” шиори остида очиқ эшиклар кунини ўтказади. Унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари мастер класс ўтказишади. Ўзини кўрсатган ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилади.

Унга таэквондо спорт турига қизиқадиган барча ёшдаги инсонлар ва ота-оналар таклиф этилади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати