Skip to main content
Yangiliklar

Феруза Садикова – Осиё чемпиони! Ўзбекистон бугун ҳам 4та медаль қўлга киритди

By 17.06.2021No Comments

Ливанда Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Кеча ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи медалларга эга чиққанди (1та олтин ва 3та бронза). Бугунги баҳсларда ҳам вакилларимиз 4та медални қўлга киритишди. Бугун Феруза Садикова Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди! Мадинабону Маннопова кумуш, Шохрух Ражабов ва Шаҳбоз Тусматов эса бронза медалларига эга чиқишди.

Осиё чемпионатининг 2-кунида совриндор бўлганлар:
Олтин – Феруза Садикова
Кумуш – Мадинабону Маннопова
Бронза – Шохрух Ражабов
Бронза – Шаҳбоз Тусматов

18 июнь куни ҳам ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида иштирок этишади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати