Skip to main content
Yangiliklar

Делегациямиз вакилларини эмлаш давом этмоқда

By 16.06.2021No Comments

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.

Келишилган режа бўйича ҳар куни турли федерация ва ассоциациялар вакиллари МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига келишмоқда. Улардан қон таҳлиллари олиниб, организмнинг эмлашга қанчалик тайёрлиги кўриб чиқилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача 58 нафар делегация вакиллари 2-босқич эмлаш жараёнини ўтаб бўлишди. 1-босқич бўйича бу кўрсаткич 224 нафар кишини ташкил этмоқда.