Skip to main content
Yangiliklar

Чарос Қаюмова – Осиё чемпиони! Ўзбекистон бугун 4та медаль қўлга киритди

By 16.06.2021No Comments

Ливанда Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи медалларга эга чиқди.

-53 кг вазнда Чарос Қаюмова барча рақибаларини мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди!

Жасурбек Жайсунов, Шохсанам Аъзамова ҳамда Шуҳрат Салаев эса бронза медалларини қўлга киритишди.

Осиё чемпионатининг 1-кунида совриндор бўлганлар:
Олтин – Чарос Қаюмова
Бронза – Жасур Жайсунов
Бронза – Шохсанам Аъзамова
Бронза – Шуҳрат Салаев

17 июнь куни ҳам ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида иштирок этишади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати