Skip to main content
Yangiliklar

Бухорода “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

By 14.06.2021No Comments

11 июнь куни “Соғлом аёл – буюк келажак” шиори остида Бухоро вилоятидаги корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ташкил этилди. Фестивалда 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича ўзаро куч синашишди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – хотин-қизларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдан иборат.

Шахмат бўйича ғолиб ва совриндорлар:
1. Шаҳноза Очилова,
2. Махсума Адизова,
3. Замира Қаландарова,
3. Кимёхон Ражабова.

Шашка бўйича ғолиб ва совриндорлар:
1. Холида Аслонова,
2. Умида Ражабова,
3. Кимё Аслонова.

Стол тенниси бўйича ғолиб ва совриндорлар:
1. Дилнавоз Худойбердиева,
2. Мунира Раҳимова,
3. Ҳулкарбону Мамадиева,
3. Озода Хаджаева.

Фестиваль якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.