Skip to main content
Yangiliklar

“Beirut Open-2021”. Ўзбекистонлик таэквондочилардан 10та медаль ва БИРИНЧИ ЎРИН! Навбатдаги тарихий натижа!

By 21.06.2021No Comments

Кеча “Beirut Open-2021” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар таэквондочиси қатнашиб жами 10та медални қўлга киритди.

Чарос Қаюмова, Феруза Садиқова, Мадинабону Маннопова, Никита Рафалович ва Озода Собиржонова олтин медалларга эга чиқишган бўлса, Шохсанам Аъзамова Жасур Жайсунов кумуш медалларини қўлга киритишди. Шоҳруҳ Ражабов, Гулсанам Алижонова ҳамда Сардор Тоиров терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Қувонарлиси ушбу натижа умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасини мусобақада БИРИНЧИ ўринни эгаллашига сабабчи бўлди!

“Beirut Open-2021″да ўзбекистонлик таэквондочилар қўлга киритган медаллар:
Олтин медаль:
Қаюмова Чарос
Садиқова Фируза
Маннопова Мадинабону
Рафалович Никита
Собиржонова Озода

Кумуш медаль:
Жайсунов Жасур
Аъзамова Шоҳсанам

Бронза медаль:
Ражабов Шоҳруҳ
Алижонова Гулсанам
Тоиров Сардор