Skip to main content
Yangiliklar

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон таэквондочилари рекордни янгилашди!

By 22.05.2021No Comments

Бугун Иорданияда ўтган Токио-2020 лицензион мусобақаси якунига етди. Унда +67кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова финалга чиқди ва Ўзбекистонлик таэквондочилари учун рекорд янгиланди. Бунга қадар ҳеч қачон бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик таэквондочи Олимпиадага чиқмаган эди. Ўтган олимпия ўйинларида максимум 3 нафардан таэквондочи қатнашган ва медаль қўлга киритилмаган. Токиодаги Олимпиадада таэквондочиларимиз медаллар қўлга киритиб яна бир тарихий натижа қайд этишади деб ишонамиз!

АФИНА-2004
Ирина Кайдашова
Наталия Микрюкова

ПЕКИН-2008
Евгения Каримова
Дмитрий Ким
Акмал Эргашев

ЛОНДОН-2012
Дмитрий Ким
Акмал Эргашев
Наталия Маматова

РИО-ДЕ-ЖАНЕЙРО-2016
Никита Рафалович
Нигора Турсунқулова
Дмитрий Шокин

ТОКИО-2020 💪
Никита Рафалович
Нигора Турсунқулова
Светлана Осипова
Улуғбек Рашитов

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати