Тошкентда бешта давлат спортчилари иштирокидаги халқаро йиғин давом этмоқда. Бугун, 3 май куни барча таэквондочилар иштирокида “Универсал спорт саройи”да мини чемпионат ўтказилди.
Унда ўзбекистонлик деярли барча спортчиларимиз рақибларидан устун келишди ва яхши натижалар қайд этишганини таъкидлаш лозим.
Бундай спарринглар бўлажак мусобақалар олдидан таэквондочиларга ўзига хос тажриба мактабини ўтаб беради.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати