Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм ривожланиб бормоқда. Бунда спортнинг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси рамазон ойи муносабати билан бугун ифторлик ташкил этди. Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда бир қатор мамлакат спортчилари ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Ўзбекона тарзда безатилган ошхона меҳмонларни лол қолдиргани бор гап. Улар нонларимизнинг турларини кўриб шунчаки хайрон қолишди. Спортчилар ўзаро суҳбатлашишди, ўзбекистонлик таэквондочилар меҳмонларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Бу эса халқлар дўстлигини янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши аниқ.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати