Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентда Жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик таэквондочи ёхуд Зафарбек Каримовнинг финал жангини ёдга оламиз

By 04.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, 2019 йил август ойида Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси олдинги учта Жаҳон чемпионатида жами 7та бронза медалини қўлга киритганди. Тошкентдаги мусобақада эса ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев бронза медалига эга чиққан эди. 9 август куни эса янги тарихий саҳифа очилганди. Ўзбекистонлик Зафарбек Каримов -41 кг вазн тоифасида олтин медалини қўлга киритганди. Бу юртимиз кадетлари учун дастлабки олтин медаль бўлди.

Ўзбекистон учун тарихий олтин медаль қўлга киритилган онлар! Сиз ҳам томоша қилинг💪🇺🇿🔥

“УзРепорт” телеканали лавҳаси

 

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

🥋 Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати