Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимизни кутиб ол, Токио! ВИДЕО

By 26.05.2021No Comments

Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган бўлди.

21-22 май кунлари Иорданияда таэквондо WТ бўйича Токио Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақада аёллар ўртасида Нигора Турсунқулова -67, Светлана Осипова +67 кг, ёш йигитимиз Улуғбек Рашитов эса -68 кг вазн тоифаларида финал йўлланмаси қаторида Токио-2020 иштирокчисига айланишган эди. Эслатиб ўтамиз, бунгача Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида жаҳон рейтинги орқали Олимпиадага йўлланма олган эди.

 

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати