Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз лицензион турнирда қатнашиш учун Иорданияга жўнаб кетишди

By 14.05.2021No Comments

Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар ўртасида Токио-2020 учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (2 нафар қиз бола ва 1 нафар ўғил бола) иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Бугун, 14 май эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишди. Спортчиларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ҳолда, махсус кийимларда учиб кетишганини таъкидлаш лозим.

Спортчилар:
Нигора Турсунқулова
Озода Собиржонова
Светлана Осипова
Феруза Содиқова
Жасур Жайсунов
Улуғбек Рашитов

Мураббийлар штаби:
Павел Хан
Ким Юнг Жин
Дмитрий Хван
Пахлавон Собиров
Маъсуд Юнусов (шифокор)
Станислав Догбаев (массажчи)
Муроджон Чориев (Бош котиб)
Дмитрий Ким (Халқаро ҳакам)

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси барча спортчиларимизга омад тилайди!