Skip to main content
Yangiliklar

Светлана Осипова: “Президентимизга катта раҳмат!”

By 24.05.2021No Comments

Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова Иорданияда ўтган лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этиб Токиодаги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати Светлана Осипованинг фикрлари билан қизиқди.

“Иорданиядаги мусобақа ажойиб ўтди. Муҳтарам Президентимизга биз спортчиларга яратиб берилаётган шароитлар учун улкан миннатдорчилик билдираман.

Шукурки мен ҳам мусобақа қатнашган Нигора ва Улуғбек ҳам Олимпиадага йўлланма олдик. Бундан жуда ҳам хурсандман! Худо хоҳласа  24 май куни Тошкентга етиб борамиз. Яқинларимни кўришни сабрсизлик билан кутаяпман. Токиода Президентимиз, халқимиз ва раҳбариятимизнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қиламиз”, – дейди Светлана Осипова.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати