Иордания пойтахти Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио-2020 учун лицензион турнир давом этмоқда.
Ушбу мусобақада -67кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова иштирок этди. Бироз аввал ҳамюртимиз қатарлик Марам Фатнассига қарши жанг қилиб ғалабага эришди ҳамда Токиодаги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу ғалаба билан Нигора Турсунқуловани ва бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Янги Ўзбекистон, янги ғалабалар!