Skip to main content
Yangiliklar

Лицензион турнир. Улуғбек Рашитов мўғулистонлик спортчига қарши баҳс билан бошлайди

By 20.05.2021No Comments

Эртага Иордания пойтахти Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио-2020 учун лицензион турнир старт олади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов -68кг вазн тоифасида иштирок этади. Бироз аввал 21 май кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра Рашитов мусобақани мўғулистонлик Натсагдорж Ачиткхууга қарши баҳс билан бошлайдиган бўлди. Ушбу жанг ғолиби чорак финалда филиппинлик Арвен Алкантара билан тўқнаш келади.

Умуман олганда Рашитов учта рақибни мағлуб этса Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Эртанги баҳсларда Улуғбек Рашитовга омад тилаймиз! Олға Улуғбек, олға Ўзбекистон!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати