Skip to main content
Yangiliklar

Лицензион турнир. Нигора Турсунқулова битта жангда ғолиб бўлса Олимпиадага йўлланма олади

By 20.05.2021No Comments

Эртага Иордания пойтахти Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио-2020 учун лицензион турнир старт олади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова -67кг вазн тоифасида иштирок этади. Бироз аввал 21 май кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра Турсунқулова мусобақани ярим финалда қатарлик Марам Фатнассига қарши жанг билан бошлайди. Бу жангда ғолиб бўлган спортчи Олимпиадага йўлланма олади. Сабаби -67кг вазн тоифасида 3 нафар таэквондочи бор эди ҳамда рейтингда юқорироқда бўлган Ал Содиқ тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.

Эртанги баҳсда Нигора Турсунқуловага омад тилаймиз! Олға Нигора, олға Ўзбекистон!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати