Skip to main content
Yangiliklar

Жиззах вилояти кубоги ўтказилди

By 05.04.2021No Comments

2021 йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг таэквондо WТ туридан Ўзбекистон кубоги олдидан 2006-2004 ҳамда 2003 йил ва ундан катта йилларда туғилган спортчилар ўртасида Жиззах вилоят кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Жиззах шаҳар, Бахмал, Арнасой, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Зарбдор, Янгиобод туманлардан келган 100 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати