Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентда бешта терма жамоа аъзолари жам бўлишади

By 23.04.2021No Comments

Май ойи яқинлашмоқда, бу таэквондочилар учун муҳим паллага оз қолди деганидир. 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. 26 апрелдан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида 5та давлат спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. Унда ўзбекистонлик таэквондочилар билан бирга Қозоғистон, Хитой Тайпеи, Вьетнам ва Қатар мамлакатининг спортчилари ҳам иштирок этишади. Халқаро йиғин давомида ушбу давлатлар спортчилари ўртасида спарринглар ҳам ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида таэквондочилар учун муҳим мусобақа олдидан айни муддао бўлади.

Айнан мана шу йиғин барча терма жамоа аъзолари учун лицензион мусобақадан олдинги сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати