Skip to main content
Yangiliklar

Спорт курашлари. Мўминжон Абдуллаев – Токио-2020 лицензион турнирининг ғолиби!

By 09.04.2021No Comments

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Токио-2020 лицензион турнирида терма жамоамиз ўз ҳисобига Олимпиада йўлланмаси қатори мусобақанинг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. 130 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев мусобақа ғолибига айланди.

Хабар берганимиздек, Мўминжон Осиё қитъаси учун лицензиялар ўйналаётган мазкур мусобақанинг финалига йўлланма олган эди. Маълум қилинишича, унинг финалдаги рақиби Минсеок Ким (Жанубий Корея) жароҳати сабаб финалда гиламга чиқмайдиган бўлди. Шу тариқа Мўминжон Абдуллаев мазкур мусобақанинг олтин медаль соҳибига айланмоқда.

Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида ярим финалда имкониятни бой берган Арам Варданян учинчи ўрин учун курашда туркманистонлик рақибидан устун келиб, жамоамиз жамғармасига бронза медалини тақдим этди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси қўмитаси спорт курашлари бўйича терма жамоамизни муваффақиятли старт билан қутлайди ва келгуси дастурларда ҳам ана шундай зафарлар тилаб қолади. Эслатиб ўтамиз, эртага аёллар кураши бўйича Олимпиада йўлланмалари тақсимланади.