Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулованинг туғилган куни. 2018 йил Хошиминда ўтган Осиё чемпионатида олтин, 2018 йил Бутунжаҳон армия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган, 2016 йилги Олимпиадада иштирок этган Нигора Турсунқулова 22 ёшга тўлди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Нигора Турсунқуловани таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилайди.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати