🍋Кўпчилик лимон шарбатини сувга қўшиб ичиш оздиради, деб ўйлашади. Аслида, бу ёрдам берадими?
🥗Сиз камроқ калория истеъмол қиласиз. Яримта лимон шарбатини сувга қўшилган миқдори тахминан 6 ккал бўлади. Бу суюқлик чой, кефир, йогурт, апелсин шарбати ёки бошқа ичимликлардан сезиларли даражада кам. Албатта, тоза сувдан ташқари.
💧Лимон шарбатининг бундай хусусияти сув туфайлидир. Суюқликни кўп истеъмол қилиш вазнни камайтириш ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд.
💦Бундан ташқари, сув ҳақиқатан ҳам метаболизмни ва ёғ тўқималарининг парчаланишини тезлаштиради. Шунинг учун сувнинг ўзини истеъмол қилса ҳам бўлади.
🍱Овқатдан бир оз вақт олдин 0,5 литр суюқлик ичиш одамларнинг тахминан 13 фоизга кам овқатланишига олиб келиши исботланган. Лимон суви камроқ овқатланишга ёрдам беради.
🍋Пайқаган бўлсангиз, лимоннинг ижобий томонлари сув билан боғлиқ. Лимоннинг ўзи оздиришга ёрдам бериши илмий исботланмаган.