Skip to main content
Yangiliklar

Ханчжоу-2022, Париж-2024: ЎзДЖТСУ билан ҳамкорликда тайёргарлик кўрилади

By 24.04.2021No Comments

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари ҳам яқинлашиб келмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш учун қатор дастурларни ишлаб чиқмоқда. Ана шундай истиқболли келишувлардан бири Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан амалга оширилди. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов мазкур университетга ташриф буюриб, даргоҳ раҳбарияти билан қатор масалаларни муҳокама қилиб олди.

МОҚ раисини ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоев бошчилигидаги университет раҳбарияти кутиб олди. Айни пайтда университет 14 кунлик масофавий таълим тизимига ўтган. Ташриф давомида МОҚ раиси олий ўқув даргоҳини айланиб, талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг университет раҳбарияти билан келгуси режаларни муҳокама қилиб олди.

“Олдимизда Токио-2020 Олимпиадаси турибди. Бироқ Ханчжоу ва Париж мусобақалари ҳам яқин. Биз уларга ҳам тайёргарликни ҳозирдан олиб боришимиз лозим. Айниқса, илмий-методик йўналишда Сизларнинг ёрдамингиз керак бўлади. Президентимиз бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Биз бунга спортдаги натижаларимиз билан муносиб жавоб беришимиз лозим. Бу борада МОҚ ва ЎзДЖТСУ билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифини илгари сураман”, – деди МОҚ раиси.

Шунингдек, суҳбат давомида терма жамоаларимиз олиб борадиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларига университет ўқитувчиларини жалб қилиш кўзда тутилган. Бунда ўқитувчилар талабалар учун замонавий методикага асосланган дарсликларни яратиш устида иш олиб боришади. Шунингдек, университет проректори Камил Баязитов бошчилигида Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик бўйича илмий ишчи гуруҳ тузиш каби масалалар муҳокама қилинди.