Хабарингиз бор, бугун 26 апрель куни Тошкентда 5та давлат таэквондочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. Ушбу йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Вьетнам, Хитой Тайпеи ва Қатар терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.
Бироз олдин барча терма жамоа мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда бўлажак халқаро ўқув-машғулот йиғини режаси ишлаб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати