Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 2019 йилги Бутунжаҳон армия ўйинларини ёдга оламиз

By 30.04.2021No Comments

2019 йилнинг октябрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар спортчи билан қатнашган. Тўрт кун давомида таэквондочиларимиз терма жамоамиз ҳисобига жами 10та медални қўшиб қўйишганди.

Таэквондочилар 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишганди.

Қувонарли жиҳати таэквондо мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди!

🥇ОЛТИН МЕДАЛЬ
-49 кг Маннопова Мадинабону 🇺🇿
+73 кг Осипова Светлана 🇺🇿
-58 кг Рашитов Улуғбек 🇺🇿
-53 кг Қаюмова Чарос 🇺🇿

🥈КУМУШ МЕДАЛЬ
-68 кг Тоиров Сардор 🇺🇿
-57 кг Мамадибрагимова Динорахон 🇺🇿
-67 кг Турсунқулова Нигора🇺🇿

🥉БРОНЗА МЕДАЛЬ
-62 кг Садиқова Феруза🇺🇿
-54 кг Турғанбеков Отабек 🇺🇿
-63 кг Пўлатов Ниёз 🇺🇿

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати