Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 “Turkish Open”да иштирок этган таэквондочиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишади

By 13.03.2021No Comments

10-12 март кунлари кунлари Туркияда анъанавий “Turkish Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3та олтин ва 5та бронза медалига эга чиқишганидан хабарингиз бор.

Бугун спортчиларимиз Истанбул-Тошкент йўналишида юртимизга қайтишади. Делегация жойлашган самолёт соат 19:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Ғолибларимизни кутиб олиш учун мухлислар ва ОАВ ходимларини таклиф қиламиз.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати