Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади!

By 13.03.2021No Comments

Бугун “Turkish Open-2021” мусобақасининг катталар ўртасидаги мусобақаси якунига етгани ҳақида хабар бердик. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар таэквондочиси қатнашиб, 3та олтин ва 5та бронза, жами 8та медални қўлга киритди.

Ушбу мусобақада ҳеч бир терма жамоа 3тадан ортиқ олтин медални қўлга кирита олмади. Ўзбекистон Испания ва мезбон Туркия билан олтин медаль олиш бўйича тенг натижа кўрсатди.

Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Таэквондочиларимиз Эрон, Озарбайжон, Россия, Мали каби давлат спортчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлишди!

Медаллар жамғармаси:
Испания – 3 олтин, 5 кумуш, 3 бронза
Туркия – 3 олтин, 4 кумуш, 6 бронза
ЎЗБЕКИСТОН – 3 олтин, 5 бронза
Марокаш – 1 олтин, 3 кумуш, 1 бронза
Эрон – 1 олтин, 1 кумуш, 4 бронза
Озарбайжон – 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза
Латвия – 1 олтин, 1 кумуш
Тунис ва Польша – 1 олтин, 1 бронза
Мали – 1 олтин
Россия – 2 кумуш, 1 бронза
Чехия – 1 кумуш
Хорватия, Миср, Грузия, Норвегия, Австрия, Эфиопия ва Украина – 1тадан бронза.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати