Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open-2021”. Шоҳруҳ Ражабовдан бронза медаль

By 11.03.2021No Comments

Туркияда анъанавий “Туркиш Опен” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида +87кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Ражабов ярим финалга қадар етиб келди ва 2016 йилги Олимпиада чемпиони озарбайжонлик Радик Исаевга қарши даянга чиқди. Бироқ кутилмаганда бой берилган очко туфайли озарбайжонлик спортчи финалга чиқди. Шундай қилиб Шоҳруҳ Ражабов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди!

Ушбу медаль билан Шоҳруҳ Ражабовни муборакбод этамиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати