Skip to main content
Yangiliklar

Терма жамоаларимизнинг базаларидаги санитар-эпидемиологик ҳолат ўрганилмоқда

By 18.03.2021No Comments

Маълумки, юртимизда эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви юзасидан ҳукуматимиз томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу ўринда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) томонидан ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган терма жамоаларимизнинг қандай шароитларда шуғулланаётганини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади. Тасдиқланган режа асосида Марказ мутасаддилари ўзларига бириктирилган терма жамоаларимизнинг (таэквондо, дзюдо, эшкак эшиш, каратэ,оғир атлетика, гимнастика, спорт курашлари ва бошқалар) базаларига ташриф буюришди. Ушбу ишчи гуруҳларга РСТИАМ директори Абдушукур Садиков, Марказ бош шифокори Дилшод Маҳмудов ва шифокор-травматолог Суннатилла Йўлчиев раҳбарлик қилишди.

 

Текширув давомида спортчиларимиз шуғулланаётган зал, ётоқхона, ошхоналардаги санитар-эпидемиологик ҳолат, базадаги шахсларнинг ташқи муҳит билан контакт қилмаётгани, хоналар ва йўлакларнинг дезинфекция қилиниши каби йўналишлар ўрганилди. Хулосаларга кўра, мутасаддиларда бу борада жиддий эътирозлар бўлмади. Барча базаларда спортчиларнинг ётоқхоналари ҳар 6-8 соат давомида ҳавоси алмаштирилиб, керакли ишлар амалга оширилади. Объектларда ягона кириш ва чиқиш эшиги бўлиб, ташқаридан ҳеч қандай бегона шахс ичкарига киритилмайди, спортчи ва мураббийлар билан контакт қилинмайди.

Таъкидлаш жоиз, Марказ шифокорлари ташриф давомида спортчиларимизнинг саломатлигини ҳам кўздан кечириб ўтишди. Жамоа вакиллари билан суҳбатда санитар-эпидемиологик талабларга риоя қилишда давом этиш, зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.