Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари март ойида “Туркиш Опен” халқаро мусобақасида қатнашишади.
“Туркиш Опен” 2014 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Мусобақа 10-16 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади. “Туркиш Опен”да катталар, ўсмирлар ҳамда кадетлар тоифасида мусобақалар ўтказилади. Спортчиларимиз рўйхатини кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2020 йиллар давомида “Туркиш Опен” мусобақасида жами 15та олтин, 9та кумуш ва 11та бронза, жами 35та медални қўлга киритган.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати