Skip to main content
Yangiliklar

Стол теннисчиларимизга омад тилаймиз

By 18.03.2021No Comments

Бугун Қатарнинг Доха шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа старт олмоқда. Ушбу турнирда 4 нафар спортчимиз (Зоҳид Кенжаев, Элмурод Холиқов, Римма Гуфранова, Марҳабо Магдиева) Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Регламентга кўра, ҳар бир минтақада биринчи ўринни олган стол теннисчилар Олимпиада йўлланмасига эга бўлишади. Марказий Осиё минтақаси учун ўтувчи беллашувларда вакилларимизга Қозоғистон, Эрон ва қирғизистонлик спортчилар рақиблик қилишади. 18-19 март кунлари саралаш беллашувлари ўтказилса, 20 март санасида мусобақа ғолиби ва Токио-2020 Олимпиадасининг иштирокчилари маълум бўлади. Вакилларимиз гуруҳ босқичини қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилайди.