Skip to main content
Yangiliklar

Спортдаги 5 хатолик

By 18.03.2021No Comments

Нигора Турсунқулованинг фикрларини тақдим этишда давом этамиз.

🙅‍♀️ Мен спортда ушбу хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Мен билган спорчилар ҳам улардан эҳтиёт бўладилар.

❌ Мен қизиш машқлари (разминка)ни ўтказиб юбормасликка ва мушакларни қаттиқ зўриқтирмасликка ҳаракат қиламан.

❌ Ҳар қандай спортда бирор нарсага эришиш учун қатъийлик ва вақт талаб қилинади. Биз қанчалик хоҳламайлик, бирдан натижага эришиб бўлмайди.

❌ Мусобақалардан қўрқмаслик керак. Семинарлар, йиғин машғулотлари ва мусобақалар — бу мактабдаги назорат ишига ўхшайди 🙄 Айнан йиғин машғулотларда ёки мусобақаларда мен ўзимнинг заиф тарафларимни кўраман ва тушуна оламан.

❌ Ўз организмини тинглай билмаслик ва буни истамаслик. Кўплаб спортчилар бу хатоликка йўл қўядилар, баъзида организмимиз бизга жўнатиши мумкин бўлган хавотирли сигналларга аҳамият бермаймиз 😔

❌ Мақсадни англамаслик. Спортда доим эришиш керак бўлган муайян мақсад бўлиши муҳим!

https://www.instagram.com/nigora.tursunkulova/