Skip to main content
Yangiliklar

Спорт курашчиларимизга омад тилаймиз!

By 29.03.2021No Comments

9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Токио Олимпиадасига Осиё қитъаси спорт курашчилари учун лицензион турнир бўлиб ўтади.

Уч кун давомида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқишади. Эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари Қозоғистонга борадиган таркибни аниқлаб олишди. Эркин курашчиларимиз Олма-отада 6 та, юнон-рум курашчиларимиз 3 та, аёллар курашида 6 та йўлланма учун баҳсларга киришадилар. Икки йил аввал Нур-Султанда ўтган жаҳон чемпионатида “классик”ларимиздан Элмурат Тасмурадов (-60 кг), Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) ва Рустам Ассакалов (-87 кг) Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Жамоамизнинг Олма-отада ўтадиган лицензион мусобақа иштирок этувчи тўлиқ таркиби билан танишинг:

Эркин кураш терма жамоаси таркиби:
57 кг: Ғулом Абдуллаев
65 кг: Ильяс Бекбулатов
74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
86 кг: Жавраил Шапиев
97 кг: Магомед Ибрагимов
125 кг: Мақсуд Вейсалов

Юнон-рум кураши терма жамоаси таркиби:
67 кг: Арам Варданян
97 кг: Жаҳонгир Турдиев
130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Аёллар кураши:
-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова
-53 кг: Актенге Кеунимжаева
-57 кг: Шоҳида Аҳмедова
-62 кг: Набира Эсенбаева
-68 кг: Светлана Оқназарова
-76 кг: Шаҳрибону Эллиева