Skip to main content
Yangiliklar

Пара таэквондо бўйича қитъавий лицензион мусобақа мезбони расман тасдиқланди

By 02.03.2021No Comments

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси “Токио-2020” Паралимпи ўйинлари учун Осиё қитъасининг саралаш турнири шу йилнинг май ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтишини тасдиқлади.

Ушбу мусобақа коронавирус пандемияси сабаб бир неча бор қолдирилганди. Аввалига саралаш баҳслари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтиши керак эди. Шундан сўнг ўтказилган онлайн овоз беришда Амман шаҳри мезбонликни қўлга киритганди.

Аммандаги саралаш мусобақаси 16 май куни бўлади ва унда паратаэквондочилар Паралимпиада йўлланмаси учун даянга чиқишади. Ушбу лицензион мусобақада Бобур Қўзиев бошчилигидаги пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.