Skip to main content
Yangiliklar

“Олимпик”ка омад тилаймиз!

By 17.03.2021No Comments

Футбол бўйича Олимпия терма жамоаларимиз нечта саралаш босқичида иштирок этган бўлса, деярли барчасида манзилга 1 қадам қолганида қоқилишга учраб келган. Бу борада Лондон-2012 ва Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги саралаш босқичи жуда аламли хотима топгани билан ёдимизда қолган. Йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқарган ҳолда Париж-2024 Олимпия ўйинларига янгича стратегия асосида тайёрланмоқдамиз. Бу борада ҳозирдан Парижда қатнашиши мумкин бўлган авлод вакиллари иштирокида жамоа тузилди. “Олимпик” номи остида ташкил топган клубни эса мураббийлик бобида катта тажриба тўплаб келаётган Темур Кападзе бошқармоқда.

Жамоа мавсумни Ўзбекистон чемпионатининг Про-лигасидан бошлайдиган бўлди. Уй учрашувлари эса ЖАР стадионида ўтказилади. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши орқали жамоанинг тайёргарлиги билан боғлиқ барча масалалар ижобий ҳал қилинган. МОҚ қошида тузилган “Олимпик” клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида шу пайтгача “Бунёдкор”, Сўғдиёна”, “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Истиқлол” жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди ва яхшигина тажриба орттирди. “Олимпик” ҳозирда янги мавсумга шай бўлди. Эътиборингизга мураббий Темур Кападзе билан уюштирилган қисқа суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кўнглингиз тўлдими?
– Ўртоқлик ўйинлари биринчи навбатда камчиликларимизни кўрсатиб беради. Бундай учрашувлар нималар устида ишлашимиз кераклиги, қаерда хатоларга йўл қўяётганимизни билиш, футболчиларни текшириш учун керак. Ҳар бир рақиб ўзгача услубда ўйнайди. Шу боис уларга тактик жиҳатдан бошқача ёндашиш талаб қилинади. Тўп билан ва тўпсиз қандай ҳаракат қилишимиз лозимлигини кўриб чиқамиз. Ўтказаётган ҳар бир ўйинларимиз футболчиларимизнинг ўсиши учун яхши имконият бўлмоқда.

– Жамоага ўзингиз хоҳлаётган ўйинчиларни жалб қила олдингизми?
– Бу борада кўнглим тўлди дея оламан. Ўз футболчиларини қизғонмаган бошқа клубларимиз ва тайёргарлик учун ёрдам бераётган мутасаддиларимизга жамоа номидан миннатдорчилик айтиб ўтмоқчиман. Ҳар бир чизиқда иқтидорли ёшларни жалб қила олдик. Тўғри, ҳаммаларида қандайдир камчиликлар бор. Уларни тўғирлаш ва бартараф этиш эса биз мураббийларнинг вазифаси.

– Мавсум учун жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?
– Асосий режамиз ёшларимизни келажакдаги йирик мусобақалар учун тайёрлаш. Мавсум ўйинларида ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва йилни биринчи ўринда якунлашни мақсад қилганмиз. Мақсад қанчалик юқори бўлса, йигитларда шунча ўсиш ва интилиш бўлади.

– Жамоа ўзининг оптимал формасига чиқиб олиши учун қанча вақт кетади?
– Тайёргарлик яхши ўтмоқда. Йигитларимиз секин-аста юқори спорт формага кириб боришяпти. Оптимал формага кириш учун 2-3 тур керак бўлади. Ҳар ўйинда футболчиларимиз кучайиб боришади ва ҳар бир ўйин уларни янада кучли қилади.

 

Маълумот учун, “Олимпик” жамоаси Про-лиганинг янги мавсумини 22 март куни “Нефтчи”га қарши ўйин билан бошлайди. Лиганинг биринчи давра тақвими эса қуйидагича: