Skip to main content
Yangiliklar

Нима учун анорни мунтазам равишда истеъмол қилиш керак?

By 17.03.2021No Comments

🔺Гемоглобин даражасини оширади. Анемия ҳолатида суюлтирилган анор шарбатини истеъмол қилинг. Кунига 3 маҳал 0,5 стакан, овқатдан 30 дақиқа олдин 2 ой давомида ичинг.

🩸Қон босимини пасайтиради. Анор уруғлари гипертоник беморларда артериал босимни пасайтиради. Қуритилиб чойга қўшилган анор асаб тизимини тинчлантиришга, безовталикдан халос бўлишга ва тунги уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

🧬Гормонлар фаоллигини оширади. Анор уруғлари таркибида ёғ бўлиб, у организмдаги гормонал мувозанатни тиклайди. Шунинг учун, анор уруғини ейиш керак, у бош оғриғи ва климакс даврини кучли оғриқларсиз ўтказишга ёрдам беради.

📌Инсулин ўрнини босади. Анор диабет билан касалланганлар учун ҳам фойдали. Бунинг учун овқатдан олдин кунига 4 марта 60 томчи шарбат истеъмол қилинг. 3-куннинг ўзидаёқ қондаги қанд миқдори сезиларли даражада пасаяди.