Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова: “Turkish open-2021″дан катта тажриба олдим. Раҳбариятга ва мураббийларга раҳмат!”

By 12.03.2021No Comments

“Turkish open-2021” мусобақасида олтин медални қўлга киритган Нигора Турсунқулова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Turkish open-2021″ мусобақаси ажойиб ўтмоқда. Пандемия давом этаётгани боис ташкилотчилар спортчиларнинг соғлиғини биринчи ўринга қўйишган ва хавфсизлик юқори даражада. Ҳар бир баҳсдан сўнг даян дезинфекцияланмоқда.

Тахминан бир йилдан сўнг яна халқаро мусобақада иштирок этдим. Муҳим ғалабага эришдик ва керакли очколарни жамғардик.

Бу мусобақада жами 4та жанг ўтказдим. Финалда чехиялик га қарши жангда ғолиб бўлдим. Олдин бу рақиблар билан жанг қилмагандим, ўзига хос тажриба олдим.

Карантин вақтида қолган спортчилар бекор ўтиришмаганига гувоҳи бўлдик. Бизга ёрдам бераётган раҳбариятимиз ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман.

Мусобақанинг сўнгги кунида жанг қиладиган барча спортчиларимизга омад тилайман!”, – дейди “Turkish open-2021” олтин медали соҳибаси Нигора Турсунқулова.

Нигора Турсунқулованинг инстаграмдаги саҳифасига ОБУНА БЎЛИНГ. https://instagram.com/nigora.tursunkulova

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати