Skip to main content
Yangiliklar

Мадинабону Маннопова: “Turkish Open” мусобақаси фойдали бўлди”

By 15.03.2021No Comments

10-12 март кунлари бўлиб ўтган “Turkish Open” мусобақасида бронза медалини қўлга киритган Мадинабону Маннопова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Turkish Open” бу йилги дастлабки халқаро мусобақа бўлди. Карантиндан кейин халқаро мусобақага қайтганимиздан хурсандман. Дастлабки босқичлардан менга кучли эронлик ва туркиялик рақиблар тўқнаш келди. Уларни мағлуб этиб ярим финалга қадар етиб бориб бронза медалига эга чиққанимдан хурсанман.

“Turkish Open” анча фойдали бўлди, унда камчиликларим ва хатоларимни кўриб олдим. Худо хоҳласа кейинги мусобақаларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Мураббийларим билан мусобақаларга тайёргарликни янада пухта ва қаттиқроқ олиб борамиз”, – дейди Мадинабону Маннопова.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати