Skip to main content
Yangiliklar

Бекободда кадетлар ўртасида Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди

By 29.03.2021No Comments

2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учун таэквондочиларни саралаш давом этмоқда. Туман ва шаҳарлардан босқичма-босқич саралаш мақсадида Бекобод шаҳар прокурори соврини учун 27-28 март кунлари таэквондо WT бўйича 2008-2009 йилларда туғилган кадетлар ўртасида Тошкент вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа Бекобод шаҳри Ёшлик спорт мажмуасида ўтказилди.

Мусобақада вилоятнинг барча туман шаҳарларидан 20та вазн тоифаси буйича 150 нафар ўғил қиз спортчилар иштирок этишди.
Умумжамоа ҳисобида Ангрен шаҳри биринчи, Бекобод шаҳри иккинчи ва Юқори Чирчиқ тумани жамоалари учинчи ўринни эгаллади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати