Skip to main content
Yangiliklar

Япониядаги зилзилада Олимпия объектларига зарар етдими?

By 15.02.2021No Comments

Ўтган ҳафта Японияда бўлиб ўтган кучли зилзила натижасида бир нечта шаҳарларга катта зарар етди. Шу ўринда кўпчиликни Токиодаги Олимпия объектлари бу вазиятда қандай экани қизиқтирмоқда. Кyodonews.jp маълумот беришича, Олимпия объектларига жиддий шикаст етмаган. Айтилишича, бугун барча иншоотлар синчиклаб яна бир кўздан кечирилади.

“Ташкилий қўмита вакиллари Олимпия объектларида, шу жумладан муваққат жиҳозларда муаммолар аниқланмаганлигини билдиришди”, – дейилади kyodonews.jp хабарида.

7,3 балли зилзила 13 февралда Тинч океанида, Япониянинг шимолий шарқидаги Фукусима ва Мияги префектураларида рўй берган. Токиодаги силкинишлар 4 баллга яқинни ташкил этган. Зилзиладан жабрланганларнинг сони 150 кишига етган.