Skip to main content
Yangiliklar

Томошабинларсиз Олимпиаданинг очилиши

By 24.02.2021No Comments

Еттинчи Олимпия ўйинларининг (1920 йил) мезбони Бельгиянинг Антверпен шаҳри бўлган. Олимпия ўйинлари бу даврда катта шуҳрат қозонишга улгуриб бўлган, миллионлаб одамлар эътиборини ва демакки сармояларни ҳам ўзига тортаётган эди. Бельгия маъмурлари иқтисодиёт қонунларига бўйсунган ҳолда, ўзларининг ўйлашларича, Ўйинлар тантанали очилиш маросимига кириш чиптаси учун адолатли нархни белгилашган кўринарди.

Афсуски, маъмурлар томонидан белгиланган нарх Бельгия ишқибозлари томонидан асло адолатли деб топилмади. Улар Олимпиаданинг тантанали очилиши учун ялпи бойкот эълон қилдилар. Ўйинларга келган турли мамлакатлар спортчилари ўз байроқлари билан деярли бўм-бўш стадионда шахдам қадам ташлаб ўтишарди. Оқибатда Олимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси даставвал трибуналарга фуқароларнинг айрим тоифаларини бепул киритишга, кейинчалик эса умуман йўлакларни тўла очиб қўйишга мажбур бўлдилар.