Skip to main content
Yangiliklar

Термизда Сурхондарё вилояти кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

By 02.02.2021No Comments

Жорий йилнинг 29 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят федерацияси 2020 йилда юқори натижаларга эришган мураббий ва спортчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Ушбу тақдирлаш маросимига Вилоят ҳокими ўринбосари, Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ва МОҚнинг Сурхондарё вилоят вакили иштирок этишди. Йиғилиш давомида барча мураббий ва спортчилар фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар билан тақдирланди.

30 январь куни эса 2007-2009 йиллар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати