Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимизга Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти етказилди

By 04.02.2021No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юртимизнинг ҳар бир фуқароларини янада руҳлантирди, эртанги кун учун умид берди. Шу жумладан, таэквондочиларимизга ҳам.

Президент Мурожаатномаси бўйича навбатдаги давра суҳбати таэквондочилар билан ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти, ассоциация мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Ушбу йиғилишда Мурожаатномада келтириб ўтилган барча йўналишлар, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича гапириб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида Мурожаатномада келтириб ўтилган иқтисодиёт, халқимиз ижтимоий ҳаётини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари каби йўналишларда таъкидланган режалар хусусида атрофлича муҳокама олиб борилди. Айтиш мумкинки, Мурожаатнома мазмун-моҳиятини англаб етган таэквондочиларда эртанги кун учун мустаҳкам ишонч ва келажакка умид пайдо бўлди. Зеро, давлат раҳбарининг ёш авлодга бу қадар катта ишонч билдириб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имкониятлар яратиши, келажагимиз эгаларида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради. Бунинг самарасини эса спортчиларимиз энг нуфузли спорт анжуманларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, она ватанга садоқат ила кўрсатишларига ишончимиз комил.