Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо WT ассоциациясида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган кеча ташкил этилди

By 08.02.2021No Comments

Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси биносида кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари иштирокида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган кеча ташкил этилди.

Навоийхонлик кечаси Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси вилоятлар бўйича куратор Ходжамқулов Ҳусниддин ва ассоциация матбуот хизмати раҳбари Малика Муродова томонидан олиб борилди. Унда ёш таэквондочиларга Алишер Навоий ҳақида маълумотлар берилди. Спортчилар эса Навоий қаламига мансуб ғазалларни ёддан айтиб беришди.

Маълумот учун, Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Хуросон давлатининг пойтахти — Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилган. У буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган.